Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швеция аҳолиси икки баравар қисқариб кетиши мумкин

Швеция аҳолиси икки баравар қисқариб кетиши мумкин

Фото: Magnific

Мигрантлар оқимининг камайиши, аҳолининг қариши ва туғилиш даражасининг пасайиши каби омиллар сабабли 2100 йилга бориб Швеция аҳолисининг 4 миллионини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Лунд университети доценти Оса Ҳанссон раҳбарлигидаги экспертлар тақдим этган ҳисоботда сўз боради.

Ушбу тадқиқот Швеция ҳукумати буюртмасига биноан ўтказилди.

Аҳоли сонининг камайиши мамлакат иқтисодиёти учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаради, дея таъкидлади Оса Ҳанссон Sveriges Radio телерадиокомпаниясига берган интервюсида. Салбий сценарийнинг олдини олиш ва унинг оқибатларини юмшатиш учун давлат ҳозирданоқ ресурсларни қайта тақсимлаши ҳамда ёшларнинг турмуш шароитини яхшилаши зарур.

Бугунги кунда Швецияда 10,6 миллион киши истиқомат қилади, бироқ 2100 йилга бориб бу кўрсаткич 6,6 миллионни ташкил этади. Мамлакат иқтисодий барқарорлигини сақлаб туриш учун кўпроқ меҳнат мигрантларига эҳтиёж сезмоқда. Бир қатор соҳаларда мутахассислар танқислиги ҳозирданоқ кузатилмоқда, дейди Svenskt Näringsliv (Швеция тадбиркорлар иттифоқи) иқтисодчиси Свен-Улоф Донфелдт.

Аҳоли сонининг қисқариши кўп мамлакатларда, жумладан, узоқ вақт давомида демографик чеклов сиёсатини қўллаган Хитойда ҳам кузатилмоқда. 2025 йилда Хитойда туғилиш даражаси бир йил олдингига нисбатан 17 фоизга камайди ва бу навбатдаги антирекордга айланди. Мамлакатда 11,31 миллион ўлим ҳолати қайд этилган бўлса, янги туғилган чақалоқлар сони 7,92 миллионни ташкил этди. Охирги 79 йил ичида туғилишнинг энг паст кўрсаткичлари Германияда ҳам қайд этилди — 2025 йилда мамлакатда 654,3 минг нафар бола дунёга келди. Солиштириш учун: 2025 йилда Ўзбекистонда 879,6 мингта туғилиш қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг