Сиднейдаги пляжда отишма: камида 11 киши ҳалок бўлди
Австралия полицияси Сиднейнинг машҳур Бонди пляжида содир бўлган отишмада 11 киши ва бир қуролли шахс ҳалок бўлганини маълум қилди. Иккинчи отишмачи ҳибсга олинган ва у ҳам яраланган. Ҳужум пайтида пляжда яҳудийларнинг Ҳанукка байрамини нишонлаш маросими бўлиб ўтган. Полиция ҳужумни террористик ҳужум деб баҳоламоқда.
Иккинчи отишмачининг аҳволи оғир, деб хабар берди полиция. Камида 29 киши касалхонага ётқизилган, жумладан, бир бола ва ўқ узган икки полиция ходими.
Полиция икки қуролли шахс зарарсизлантирилганини айтди, аммо воқеа жойида тергов давом этмоқда.
Янги Жанубий Уэлс полиция комиссари Мал Леижон полиция «бир нечта қўлбола портловчи мосламалар» бор деб ҳисоблаган транспорт воситасини топганини айтди. Бомба отряди воқеа жойида ишламоқда ва мослама зарарсизлантирилди ва хавфсиз жойга олиб кетилмоқда.
Леижоннинг таъкидлашича, транспорт воситасидаги мослама «марҳум қуролли шахс билан боғлиқ».
Лемжоннинг сўзларига кўра, гумондорлардан бири «полицияга жуда кам маълум, кузатадиган одам эмас».«Биз бу шахс ҳақида биламиз, аммо бу уларнинг бирон бир аниқ таҳдид солганини англатмайди», деб таъкидлади у.
Полиция шунингдек, учта отишмачи бўлганлиги ҳақидаги хабарларни текширмоқда. Отишмадан бир соат олдин тадбир авжида эди: камида 200 киши тўпланган, мусиқа янграётган ва кўнгилочар жойлар ишлаётганди.
Тадбир ўтказиладиган жой атрофида металл панжара ўрнатилган ва одамлар сумкалар текшириладиган дарвоза орқали киришлари ва чиқишлари керак эди, аммо умуман олганда, хавфсизлик чоралари суст кўринарди, деб хабар беради BBC.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter