Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп маъмуриятида «аёллар истеъфоси» давом этмоқда: меҳнат вазири лавозимидан кетди

Трамп маъмуриятида «аёллар истеъфоси» давом этмоқда: меҳнат вазири лавозимидан кетди

Лори Чавес-ДеРемер.

Фото: Shutterstock

АҚШ меҳнат вазири Лори Чавес-ДеРемер хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жанжал ортидан лавозимидан олинди. Тергов маълумотларига кўра, у шахсий сафарларига давлат ҳисобидан учиш учун қўл остидаги ходимларни ҳужжатларни сохталаштиришга мажбурлаган.

Бундан ташқари, у шахсий қўриқлаш хизмати ходими билан ноўрин муносабатларда бўлганлик ва ходимлари билан шубҳали ёзишмалар олиб борганликда айбланмоқда. Аввалроқ ўтказилган суриштирув натижаларига кўра, вазирликнинг камида тўрт нафар ходими эгаллаб турган лавозимидан четлатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм ва бош прокурор Пэм Бонди ҳам ўз лавозимларини тарк этган эди. Шу тариқа, Лори Чавес-ДеРемер Трампнинг иккинчи муддатдаги маъмуриятини тарк этган учинчи раҳбар аёл бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг