Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп вазн ташламоқчи

Трамп вазн ташламоқчи

Фото: CNP/AdMedia

АҚШ президенти Доналд Трамп вазн ташламоқчи эканини айтди.

«Бир неча килограммга озсам дейман. Аммо фақат Шукроналик кунида эмас. Ўша куни дастурхонимда курка бўлади», — деди Трамп Оқ уйда журналистлар билан учрашувда.

АҚШ президентлари ҳар йили тиббий кўрикдан ўтказилади. Ўша текширувларга кўра, Трампнинг вазни 107 килограмм, бўйи эса 190 сантиметр. У бургерлар, фри картошка ва газланган ичимликлардан ҳеч қачон ўзини тиймаган.

Америкада Шукроналик куни 27 ноябр куни нишонланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг