Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин ва Трамп бир ярим соатдан ошиқ мулоқот ўтказди: тафсилотлар

Путин ва Трамп бир ярим соатдан ошиқ мулоқот ўтказди: тафсилотлар

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин  АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашди ва 9 май куни сулҳ эълон қилишга тайёрлигини эълон қилди.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, телефон суҳбати бир ярим соатдан кўпроқ давом этди.

Айтилишича, Владимир Путин Вашингтондаги суиқасддан кейин «Доналд Трампни қўллаб-қувватлаган ва ҳодисани қоралаган». 

Доналд Трамп эса ўз навбатида Россиянинг яқинда эълон қилинган Пасха сулҳини олқишлади. Шу муносабат билан Владимир Путин америкалик ҳамкасбига 9 май кунини нишонлаш учун ҳам Украина билан сулҳ эълон қилишга тайёрлиги ҳақида маълум қилди, дейди Ушаков.

Президент ёрдамчиси қўшимча қилишича, Трамп бу ташаббусни фаол қўллаб-қувватлаган.

Ушаковнинг сўзларига кўра, Трамп Путинга Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича келишув аллақачон яқин эканлигини айтган.

Трамп ҳали ушбу суҳбат ҳақида изоҳ бермади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг