Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина Европа давлатлари билан сулҳ режасини муҳокама қиляпти

Украина Европа давлатлари билан сулҳ режасини муҳокама қиляпти

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Украина ва бир қатор Европа давлатлари вакиллари шу ҳафта охирида сулҳ режаси бўйича музокара ўтказади.

«Бу – урушни тугатиш режаси эмас. Аввало сулҳ керак. Бу дипломатик қадамларни бошлаш режаси. Маслаҳатчиларимиз яқин кунларда, жума ёки шанба куни учрашиб, ушбу режанинг тафсилотларини муҳокама қилади», – деди Зеленский журналистлар билан суҳбатда.

Украина раҳбарининг таъкидлашича, муҳокама этилаётган режа фронтдаги вазиятни барқарорлаштириш ва кейинчалик кенг қамровли тинчлик музокаралари учун замин яратишга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг