Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШнинг Тошкентда туғилган мулозими Ўзбекистонга келяпти

АҚШнинг Тошкентда туғилган мулозими Ўзбекистонга келяпти

АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау 26–30 октябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф доирасида улар Қозоғистон ва Ўзбекистон расмийлари билан иқтисодий ҳамда хавфсизликка оид кенг қамровли масалаларни муҳокама қилади.

АҚШ томони Марказий Осиё давлатлари билан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро алоқаларни чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини маълум қилди.

Шунингдек, ушбу ташриф давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида C5+1 дипломатик платформаси доирасидаги ўн йиллик шерикликка ҳам баҳo берилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг