Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда — Reuters

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда — Reuters

АҚШ ҳукумати Россияга нисбатан янги санкциялар пакетини ишлаб чиқди. Reuters агентлигининг америкалик расмийларга таяниб хабар беришича, бу чекловлар Россия президенти Владимир Путин урушни якунлаш бўйича музокараларни яна кечиктирса кучга кириши мумкин.

Манбаларга кўра, янги санкциялар Россия иқтисодиётининг муҳим соҳаларига қарши йўналтирилган. Жумладан, банк тизими ва нефть экспорт қилиш учун фойдаланиладиган инфратузилма санкциялар рўйхатига киритилган.

Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп аввал бир неча ҳафта кутиб туриши ва «Роснефть» ҳамда «Лукойл» компанияларига нисбатан киритилган санкцияларнинг Россия томонидан қай тарзда қабул қилиниши ва қандай таъсир кўрсатишини кузатиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг