Венесуэланинг нафақат нефти, балки темири ҳам кўп
Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS, АҚШ) Венесуэланинг темир конлари захираларини тахминан 428 миллиард долларга баҳолади.
Венесуэла — темирга бой мамлакатлардан бири, темир рудалари 4 млрд тоннага яқин бўлиб, жаҳонда 12-ўринда туради.
Темирнинг бир тоннаси ҳозир 107 доллар атрофидалиги назарда тутилса, захираларнинг умумий қиймати юзлаб миллиард долларга етади. Темир рудасини қазиб олиш амалиёти харажатлари кўпинча 40-50 фоиздан ошиши ҳисобга олинса, уни қазиб олишдан олинадиган потенциал фойда 200 миллиард доллардан ошиши мумкин. Солиштириш учун: бу дунёдаги энг бой Nvidia компанияси 2025 йилда олган соф фойдадан қарийб икки баравар кўп.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter