Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Термизга Хитойдан 15 та «Zhongtong» автобуслари олиб келинди

Термизга Хитойдан 15 та «Zhongtong» автобуслари олиб келинди

Термиз шаҳри жамоат транспорти парки Хитойда ишлаб чиқарилган 15 та замонавий Zhongtong автобуслари билан тўлдирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги ҳаракат таркиби шаҳарда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи «Best Logistictrans Termez» хусусий корхонаси томонидан харид қилинган.

Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу автобуслар барча тоифадаги йўловчилар учун максимал даражада мослаштирилган:

  • Имконияти чекланган фуқароларнинг транспортга тўсиқсиз чиқиб-тушиши ва ҳаракатланиши учун махсус шароитлар мавжуд;
  • Транспорт воситалари яқин кунларда Термиз шаҳар йўналишларида янги тизим — брутто-шартнома асосида хизмат кўрсатишни бошлайди.

Янги автобусларнинг ишга туширилиши шаҳарда транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат транспорти тизимини тубдан яхшилашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Термиз шаҳридаги жамоат транспортида йўл ҳақини нақд пулсиз — фақат банк карталари ва электрон бир марталик чипталар орқали тўлаш тизими жорий этилган эди.

Бунда махсус инфокиосклардан харид қилинган чипталар автобус ичидаги валидаторларда сканер қилинади ва чиптадан ортиб қолган маблағ эса йўловчининг телефон рақами балансига қайтариб берилади.

Муайян йўналишларда жамоат транспортини брутто-шартнома асосида янгилаш жараёни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам фаол давом этмоқда.

Аввалроқ худди шундай лойиҳа доирасида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри учун ҳам 24 та Zhongtong русумли замонавий автобуслар олиб келингани ва йўналишларга чиқарилиши режалаштирилгани хабар қилинган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг