Фарғонада 6 мингдан зиёд кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди
ДХХ ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаб келган шахсларни қўлга олди.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 1974 йилда туғилган фуқаро келгусида сотиш мақсадида ўз яшаш хонадонида 3580 дона «Regapen» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Бошқа ҳолатда эса «Қўқон – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган, Қўқон шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган шахс бошқарувидаги «Lacetti» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, унинг салон қисмига 2520 дона «Regapen» дори воситалари хуфиёна тарзда яшириб қўйилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter