Фарғонада салкам 3 млрд сўмлик газ талон-торож қилингани аниқланди
Фарғона вилоятида 2,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «B.H.» МЧЖ масъул шахслари Фарғона шаҳрида фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйни умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаганликлари оқибатида, 2,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда салкам 6,5 млрд сўмлик газ талон-торож қилингани маълум бўлганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter