Фарғонада салкам 3 млрд сўмлик ҳужжатсиз заргарлик буюмлари қўлга олинди
Фарғона вилоятида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2,9 млрд сўмлик заргарлик буюмлари савдосининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаролар М.Т. ва М.И. давлат рўйхатидан ўтмасдан «Z.» савдо дўконида хорижда ишлаб чиқарилган божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб олиб кирилган заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан тегишли кирим ҳужжатлари умумий баҳоси 2,9 млрд сўмлик жами 418 дона умумий оғирлиги 1898,42 грамм заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) ва 228-1-моддаси (давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter