Фарғонада фермерлик сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
Фарғонадаги фермер хўжалиги сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Бугун, 3 июн куни Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги фермер хўжаликларидан бирида бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Мембранали қопламали сув ҳавзасида бир фуқаро чўкиб ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, ўтган йилларда ҳам бундай ҳавзаларда бир неча марта чўкиш ҳолатлари қайд этилган. Мембранали қоплама асосида қурилган бундай сув резервуарларидан фойдаланувчи фермерлар қандай хавфсизлик чораларини кўриши зарурлиги ва ушбу талабларга риоя қилмаслик нега атрофдагилар учун жиддий хавф туғдириши мумкинлиги ҳақида ФВВ мутахассиси маълумот бериб ўтди.
Унга кўра, мазкур сув ҳавзалари атрофи махсус панжаралар билан ўралиши ва нажот арқонлари ўрнатилиши керак. Вазирлик фувароларни хушёрликка чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пахтачидаги «Нарпай» каналида 4 киши чўкиб кетганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter