Тошкент вилоятида кўп қаватли уйнинг томи ёниб кетди
Бугун, 22 август куни соат 08:17 да Тошкент вилояти Чиноз тумани «Бунёдкор» маҳалласи Шароф Рашидов кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент вилояти ФВББга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган.
Айтилган манзилда кўп қаватли уйдаги барча фуқаролар эвакуация қилинган.
Ёнғин соат 09:10 да қуршаб олиниб, 09:35 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter