Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчисига нисбатан тергов бошланди

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчисига нисбатан тергов бошланди

Фото: Xabar.uz

Фуқароларнинг кредит маблағларини ўзлаштирган ҳоким ёрдамчиси фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қуйичирчиқ тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «Ойдинобод» МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ш.Г. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ушбу фуқаролар «Ойдинобод» МФЙ ҳудудида яшамаса-да, кредит ажратилиши учун банкка тақдим қилган тавсияномасида мазкур МФЙ ҳудудида яшовчилар сифатида кўрсатиб, 130,2 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг