Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

75 минг доллар эвазига АҚШни «ваъда» қилган шахс ушланди

75 минг доллар эвазига АҚШни «ваъда» қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро фирибгарлик жинояти устида қўлга тушди.

Хабар қилинишича, Ш.А. гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.О.га АҚШ давлатига бориши учун «Бизнес» виза расмийлаштириб бериши эвазига 75 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хатирчи туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «T.L.» МЧЖ раҳбари Ф.Ш. фуқаро Ж.Б.нинг ишончига кириб, уни Болгария давлатига юбориши ва ишга жойлаштириб қўйиши эвазига фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг