Аёлни молхонада сақлаган шахслар қамалди
Сурхондарё вилояти Узун туманида аёлни молхонада сақлаб, қийноққа солган шахслар устидан суд ҳукми ўқилди.
Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди ҳукми билан 1981 йилда туғилган А.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-1, 127, 25, 135 ва 138-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Суд унга 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Шу иш доирасида 1975 йилда туғилган М.Ш., 1978 йилда туғилган К.Ш. ва 1951 йилда туғилган З.А. ҳам айбдор деб топилди. Суд ҳукмига кўра, М.Ш. ва К.Ш.га 9 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. З.А.га эса 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси берилди.
Эслатиб ўтамиз, Узун туманида аёл ҳомиладор ҳолатида ушбу хонадонга олиб келинган, фарзандини уй шароитида дунёга келтирган ва туғуруқдан сўнг боласи ундан олиб қўйилган, аёлнинг ўзи эса молхонага қамаб қўйилиб, калтакланган ва оғир шароитларда сақланганди. Даҳшатли ҳолат 2025 йил сентябр ойида жамоатчиликка маълум бўлганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter