Истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи фош қилинди
Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро С.Ғ. «Чиял» МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола усулда ясалган мой жувоз ускунасида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 13 тонна зиғир, 667 кг чигит, 569 кг кунжара, 104 кг истеъмолга яроқсиз ёғ, 177 дона елим идишлар ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter