Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эскроу орқали тузилган битимлар сони қарийб 70 мингга етди

Эскроу орқали тузилган битимлар сони қарийб 70 мингга етди

Ўзбекистон Марказий банки маълумотига кўра, 1 апрелдан 4 июнга қадар эскроу ҳисобварақлари орқали кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси бўйича жами 69 минг 778 та шартнома расмийлаштирилган ёки жараёнга киритилган.

Шундан 40 минг 545 таси транспорт воситалари олди-сотдисига, 29 минг 233 таси эса кўчмас мулк битимларига тўғри келган. Ҳисобот даврида 67 минг 276 та шартнома тўлиқ расмийлаштирилган бўлса, яна 2 минг 502 та шартнома жараёнда экани қайд этилган.

Ҳудудлар бўйича энг юқори фаоллик Тошкент шаҳрида кузатилди. Пойтахтда мазкур даврда 19 минг 747 та шартнома қайд этилган.

Кейинги ўринларда Фарғона вилояти 6 минг 765 та ва Самарқанд вилояти 6 минг 102 та шартнома билан жойлашди. Шунингдек, Тошкент вилоятида 4 минг 712 та, Фарғона водийсининг бошқа ҳудудларида ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилган.

Энг кам шартномалар сони Навоий вилоятида 2 минг 22 та ҳамда Сурхондарё вилоятида 3 минг 35 тани ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг