Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Картошка чипслари учун акциз солиғи жорий этилиши мумкин

Картошка чипслари учун акциз солиғи жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда 2026 йилда картошка чипслари учун акциз солиғи жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тақдим қилинаётган 2026−2028 йиллар учун Бюджетномада гап боради.

Унга кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб истеъмолга тайёр 1 кг картошка чипслари учун 15 минг сўм миқдорда акциз солиғи жорий этилади.

Ушбу акциз солиғи картошка чипсларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб кирувчилар томонидан тўланиши белгиланмоқда.

«Мазкур таклиф Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг ортиқча вазнга қарши курашиш чораларини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлом овқатланишни қўллаб қувватлаш бўйича тавсиялари асосида ишлаб чиқилди ва бу бўйича бошқа давлатлар тажрибалари ўрганилди», – дейилади Бюджетномада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг