Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда икки ойда 204,4 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда икки ойда 204,4 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди

Фото: Xabar.uz

2026 йилнинг январ–феврал ойларида Ўзбекистонда 204,4 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълумот ўрнида, фақатгина январ ойининг ўзида 110,6 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган.

Қайд этилишича, саноатнинг бошқа турларида ҳам ишлаб чиқариш давом этмоқда. Хусусан, дизел ёқилғиси 81 минг тонна, нефт 103,1 минг тонна ҳажмда ишлаб чиқарилган.

Ҳисобот даврида табиий газ ишлаб чиқариш 6,9 млрд куб метрни ташкил этган. Газ конденсати ишлаб чиқариш ҳажми 157,7 минг тоннага етган.

Шунингдек, автомобил двигателлари ишлаб чиқариш 34,6 минг донани ташкил қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг