Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 кг палов тайёрлаш Ўзбекистон ҳудудларида қанчага тушади?

1 кг палов тайёрлаш Ўзбекистон ҳудудларида қанчага тушади?

Фото: Xabar.uz

2026 йил март ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш қиймати ҳудудлар кесимида турлича шаклланган. Миллий статистика қўмитасига кўра, нархлар 99 минг сўмдан қарийб 120 минг сўмгача бўлган оралиқда қайд этилган.

Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилиб, 1 кг палов тайёрлаш қиймати 119 минг 989 сўмни ташкил этган. Шунингдек, Фарғона вилоятида ҳам юқори нарх сақланиб, 117 минг 627 сўмга етган.

Шунингдек, энг паст кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган бўлиб, 99 минг 973 сўмни ташкил қилган. Жумладан, ҳудудлар кесимида 1 кг палов тайёрлаш қуйидагича нархланди:
Қорақалпоғистон Республикаси – 99 973 сўм;
Андижон вилояти – 108 169 сўм;
Бухоро вилояти – 110 836 сўм;
Жиззах вилояти – 111 556 сўм;
Қашқадарё вилояти – 113 936 сўм;
Навоий вилояти – 112 911 сўм;
Наманган вилояти – 110 958 сўм;
Самарқанд вилояти – 115 821 сўм;
Сурхондарё вилояти – 113 661 сўм;
Сирдарё вилояти – 106 589 сўм;
Тошкент вилояти – 115 026 сўм;
Фарғона вилояти – 117 627 сўм;
Хоразм вилояти – 109 457 сўм;
Тошкент шаҳри – 119 989 сўм.
Паловга ишлатиладиган маҳсулотларнинг ўртача нархлари

Маълумот ўрнида, 1 кг палов учун ўртача 0,3 литр ёғ, 700 грамм гўшт, 1 кг гуруч ва сабзи, шунингдек пиёз, нўхат ва зираворлар керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг