Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар 70 трлн сўмга яқин савдо қилди

Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар 70 трлн сўмга яқин савдо қилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 32 минг 266 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда.

2026 йилнинг январ–апрел ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 69,8 триллион сўмни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 фоизга юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Ҳисобот даврида умумий савдо айланмасининг 79,8 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.

Бу кўрсаткич мамлакатда кафе, ресторан, миллий таомлар марказлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари фаолиятида асосий ўринни айнан хусусий сектор эгаллаётганини кўрсатади.

Йирик корхоналарнинг улуши эса 20,2 фоизни ташкил этган. Бу эса бозорнинг асосий қисми ҳануз кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳисобига шаклланаётганини англатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг