Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда йил якунигача 7,1 млрд кВт соат электр ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда йил якунигача 7,1 млрд кВт соат электр ишлаб чиқарилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги қарор қабул қилинди. Президентнинг ПҚ–163-сон қарорига мувофиқ, 2026 йил якунига қадар 114 МВт қувват ишга туширилиши ва 7,1 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши белгиланди.

Қарорга кўра, гидроэнергетика тармоғида янги инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ва мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш асосий мақсад қилиб олинган.

2032 йилгача гидроэнергетика соҳасида йирик ўзгаришлар режалаштирилган. Жумладан, умумий қуввати 1 400 МВт бўлган гидротўплаш электр станцияларини қуриш кўзда тутилган.

Шунингдек, 3 266 МВт қўшимча қувватлар яратиш орқали умумий гидроэнергетика қувватларини 2,4 бараварга ошириш режалаштирилмоқда.

Қарорда инфратузилмани ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Лойиҳалар ҳудудларига олиб борувчи йўллар ва электр тармоқлари «Ўзбекгидроэнерго» маблағлари ҳисобидан барпо этилади.

Шунингдек, «Гидропроект» ва «Ўзсувлойиҳа» компанияларига замонавий учувчисиз аппаратлар харид қилиш орқали лойиҳа-қидирув ишларини такомиллаштириш белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг