6 ой мобайнида Тошкент метросидан қанча одам фойдалангани маълум қилинди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонда метрополитен орқали 155,6 млн нафар йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга юқори бўлган.
Шунингдек, 2025 йил якунларига кўра, метрополитен орқали жами 286,8 млн нафар йўловчи ташилган. Бу 2000 йилдаги 125,7 млн нафарлик кўрсаткичга нисбатан 161,1 млн нафарга ёки қарийб 2,3 баробарга кўпдир.
Метрополитен фаолиятида энг катта пасайиш 2020 йилда қайд этилган. Ўша йили пандемия чекловлари таъсирида йўловчилар сони 38,8 млн нафаргача тушган.
Кейинги йилларда эса барқарор ўсиш кузатилди. 2021 йилда бу кўрсаткич 101,8 млн нафарга, 2022 йилда 136,7 млн нафарга, 2023 йилда 172 млн нафарга етди.
2024 йилда метро орқали 270,3 млн нафар йўловчи ташилган бўлса, 2025 йилда ушбу рақам 286,8 млн нафаргача ошди. 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги натижалари ҳам мазкур ўсиш суръати сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter