Академик лицей ўқувчиларига қўшимча енгиллик бериляпти
Адлия вазирлиги Ўрта махсус таълим ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди.
Унга кўра, якуний аттестация синовларида хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар мазкур фанлардан давлат имтиҳонларини топширмайди ва уларга максимал балл берилади.
Якуний аттестация синовларини 3 йил мобайнида ҳам топширмаган ўқувчиларга давлат намунасидаги шаҳодатнома олиш учун экстернат тартибида якуний аттестацияни топшириш ҳуқуқи берилади.
Якуний аттестация синовларида шикоятларни кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси тузилади ҳамда ўқувчилар давлат имтиҳони баҳолари эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида апелляция шикояти бериши мумкин бўлади.
Шунингдек, апелляция шикоятини кўришда ўқувчиларнинг давлат имтиҳони натижасида олган балларини пасайтиришга йўл қўйилмайди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter