Апрелнинг илк 2 кунида 246 млрд сўмлик нақдсиз тўлов амалга оширилди – Марказий банк
Жорий йил 1–2 апрел кунлари ёқилғи қуйиш шохобчаларида нақдсиз тўловлар ҳажми сезиларли даражада ошди. Бу 1 апрелдан кучга кирган яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни назарда тутувчи Президентнинг ПФ-246-сонли фармони билан боғлиқ.
Марказий банкнинг маълум қилишича, март ойида ўртача кунлик тушум 102,6 млрд сўмни ташкил этган бўлиб, шундан 41,9 фоизи нақдсиз тўловлар ҳиссасига тўғри келган.
Янги тартиб кучга кирган кун – 1 апрел куни жами нақдсиз тушум 93,2 млрд сўмни, 2 апрел куни эса 152,6 млрд сўмни ташкил этган.
Нақдсиз тўловларнинг қарийб 90 фоизи банк карталари орқали амалга оширилган.
Тўлов усуллари кесимида:
- QR-код орқали тўловлар: 8,2 млрд сўм (1 апрел) ва 7,7 млрд сўм (2 апрел);
- момент карталар: 1,6 – 3,6 млрд сўм;
- ёқилғи карталари: 2,4–2,5 млрд сўм;
- банк карталари: 80,9 – 138,6 млрд сўм.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter