Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати бироз тушиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати бироз тушиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 31-36 даража, жанубда баъзи жойларда 40 даражагача бўлади.
 
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-35 даража бўлади.
 
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяши мумкин. Ҳарорат 22-27 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг