Дам олиш кунлари баъзи жойларда 39-41 даража иссиқ кузатилади
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво кутилади.
Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража атрофида, жанубида ва чўл ҳудудларда 37-39 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Шанба куни фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 17-22 даража, кундуз кунлари 32-37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 39-41 даражагача бўлади.
15-16 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 15-17 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда 15-16 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 майда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 32-34 даража бўлади. 17 май – якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 34-36 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 16 майда 10-12 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter