Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йил бошидан бери Ўзбекистонга 4 миллиондан ортиқ сайёҳ келди

Йил бошидан бери Ўзбекистонга 4 миллиондан ортиқ сайёҳ келди

Фото: Kun.uz

2026 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 4 миллион 48 минг нафардан ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 931 минг нафарга ёки 29,9 фоизга кўпдир.

Энг катта туристик оқим Қирғиз Республикасидан қайд этилди. Тўрт ой давомида қўшни давлатдан 1 миллион 141 минг нафардан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга келган.

Иккинчи ўринни Тожикистон эгаллаган бўлиб, ушбу мамлакатдан 965,4 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган. Қозоғистондан келган туристлар сони эса 935 минг нафардан ошган. Шу тариқа, умумий туристик оқимнинг асосий қисми Марказий Осиё давлатлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Россиядан Ўзбекистонга келган туристлар сони 341,8 минг нафарни ташкил этган. Кейинги ўринларда Афғонистон — 161,5 минг ва Хитой — 132,2 минг нафар билан қайд этилган.

Туркманистондан 108,4 минг нафар фуқаро туризм мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Туркиядан келганлар сони эса 57,6 минг нафарга етган.

Статистикада Ҳиндистон ва Корея Республикаси ҳам Ўзбекистонга энг кўп турист юборган давлатлар қаторидан ўрин олган. Ҳиндистондан 16 минг, Корея Республикасидан эса 12,1 минг нафар сайёҳ келгани қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг