Ўзбекистонда ўқитувчиларга фарзандларининг контракт тўловлари учун чегирма берилиши мумкин
Ўзбекистонда педагоглар фарзандларининг контракт тўловларига чегирма бериш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Бу ҳақда муҳокамага қўйилган «Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг тўлов-контракт суммасига чегирма бериш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги ҳужжат лойиҳасида сўз боради.
Унга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари тўлов-контракт суммаси учун 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этиш таклиф этилмоқда.
Чегирма билан боғлиқ харажатлар 2026 йилда давлат бюджети ҳисобидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади. 2027 йилдан бошлаб эса ушбу харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилиши режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter