Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Деҳқон ва фермерлар учун «Дала дафтари» юритилади

Деҳқон ва фермерлар учун «Дала дафтари» юритилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим қилинаётган Президент қарори лойиҳаси билан фитосанитария тартиб-таомиллари соддалаштириш ҳамда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўналишида тадбиркорларга енгилликлар бериш режалаштирилмоқда.

Жумладан, келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер, аҳоли, томорқа ва деҳқон хўжаликлари томонидан «Agroko‘makchi» мобил иловасида электрон «Дала дафтари»ни юритиш тизими жорий этилади.

Бунда, қишлоқ хўжалиги фаолиятида шаффофликни таъминлаш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва маҳсулот хавфсизлигини ошириш мақсадлари кўзда тутилади.

Жорий йилнинг 3-чорагига қадар тегишли вазирлик ва идораларга халқаро талаблар асосида  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер, деҳқон, аҳоли ва кичик томорқа хўжаликлари электрон «Дала дафтари»нинг юритилиши бўйича график асосида ҳудудларда кўргазмали – семинарлар ўтказиш вазифаси топширилади.

Шунингдек, электрон «Дала дафтари»га экин майдонларида амалга оширилган ишларни тизимли қайд этиб бораётган фермер, деҳқон, аҳоли ва кичик томорқа хўжаликлари «Рейтинги» ҳам юритилади. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг