Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Экологик хавф: Зангиотада ғишт заводи фаолияти тўхтатилди

Экологик хавф: Зангиотада ғишт заводи фаолияти тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидаги ғишт заводида экологияни ифлослантирувчи моддалар чиқаётгани ҳақида видео тарқалган эди.

Экологик вазиятни юмшатиш мақсадида ташкил этилган Махсус комиссия ишчи гуруҳи воқеа жойига етиб бориб, ўрганиш ишларини ўтказди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳудуддаги «Ўртавул олтин ғишт» МЧЖ томонидан ғишт ишлаб чиқаришда экология талабларига жавоб бермайдиган ҳолат мавжудлиги ўз тасдиғини топди. Масъуллар томонидан тегишли чоралар кўрилди ва завод фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг