Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради

Фото: Xabar.uz

Жорий иш ҳафтасининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрга яқин бўлган бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво 32-35 даражагача исийди.

​Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузги ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилиб, кундузи 35-38 даражани, жанубда 39-40 даражани ташкил этади.

​Ҳарорат асосан кечалари 18-23 даража бўлади.

​24-28 август кунлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, фақат Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида бугун кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

​Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 24 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.

​Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

​Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 24-26 августда 32-35 даража, 27-28 августда 35-37 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 18-21 даражани ташкил этади.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 24 августда 11-14 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг