Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради
Жорий иш ҳафтасининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрга яқин бўлган бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво 32-35 даражагача исийди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузги ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилиб, кундузи 35-38 даражани, жанубда 39-40 даражани ташкил этади.
Ҳарорат асосан кечалари 18-23 даража бўлади.
24-28 август кунлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, фақат Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида бугун кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 24 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 24-26 августда 32-35 даража, 27-28 августда 35-37 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 18-21 даражани ташкил этади.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 24 августда 11-14 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter