Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кузатилади. Фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-36 даража, жанубда 38-40 даражагача бўлади.
2-4 июн кунлари республика бўйича ёз фаслининг энг боши учун одатий об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда. Кечаси ва куннинг биринчи ярмида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин 28-33 даражагача, жанубда 34-37 даражагача пасаяди.
5 июнда фақат Фарғона водийсида айрим жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 1-5 июн кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел сув-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: 1 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 34-36 даража бўлади.
2-4 июнда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат аста-секин 29-31 даражагача пасаяди. 5 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 31-33 даража бўлади.
Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-15 м/с гача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter