Ҳайит ва Наврўз муносабати билан қўшимча поезд ва автобуслар қатнови йўлга қўйилди
Рамазон ҳайити ҳамда Наврўз умумхалқ байрами даврида йўловчиларни ўз манзилларига хавфсиз етиб боришларини таъминлаш мақсадида қўшимча поезд қатновлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, 19 – 25 март кунлари аҳоли талабини қондириш учун жами 25 000 та қўшимча йўловчи ўрни яратилади.
Қўшимча «Афросиёб» рейслари:
- 19 – 21 март кунлари (6 та рейс)
Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида;
- 19, 20, 21, 22, 23 ва 25 март кунлари
Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.
Шунингдек, 19 – 25 - март кунлари қуйидаги йўловчи поездларга 4 тадан қўшимча вагонлар уланади:
- Тошкент – Хива – Тошкент
- Тошкент – Шовот – Тошкент
- Тошкент – Қўнғирот – Тошкент
- Тошкент – Термиз – Тошкент
- Тошкент – Бухоро – Тошкент (Шарқ)
Чипталарни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ расмий сайти, мобил иловаси ҳамда темир йўл кассаларидан харид қилиш мумкин.
Шу билан бирга, «Тошкент» автовокзалидан амалдаги рейслардан ташқари ҳар куни шаҳарлараро йўналишларда 70 дан ортиқ қўшимча автобус қатновлари ҳам ташкил этилмоқда.
Қатновлар «Тошкент» автовокзалидан Зомин, Самарқанд, Жарқўрғон, Бухоро, Қоракўл, Мирбозор, Навоий, Жўш, Нурота, Зармитан, Зарафшон, Хатирчи, Қизилтепа, Конимех, Учқудуқ, Кадан, Паяриқ, Шаҳрисабз, Қарши, Ғузор, Шеробод, Термиз, Денов, Узун, Урганч, Хива, Гурлан, Тўрткўл ва Нукус шаҳарларига амалга ошириляпти.
Қатнов жадвали ва чипта нархлари билан автовокзалнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида танишиш мумкин. Чипталарни эса «Тошкент» автовокзали чиптахоналаридан ҳамда «UzBus» мобил иловаси орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter