Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иши судга оширилди: тафсилотлар

ИИВ собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иши судга оширилди: тафсилотлар

Фото: ЎзА

ИИВ собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иши жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўрилади. Суд иши 29 июл кунига белгиланган. 

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)нинг бир қатор қисм ва бандлари бўйича айбланмоқда.

Суд иши жадвалига кўра, Бекмурод Абдуллаев билан бирга жами 30 кишига оид иш жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўриб чиқилмоқда. Уларнинг кўпчилиги (167-модда 3-қисми а-банди в-банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)да айбланмоқда. Судланувчилар орасида Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсунов ҳам бор. У 167-модда 2-қисми а-, б-бандлари, 167-модда 3-қисми а-, в-бандлари ҳамда 205-модда 2-қисми а-, б-бандлари билан айбланмоқда.

Маълумки, Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрел ойидан ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган, 2025 йил 3 ноябр куни ишдан олинган эди.

2026 йил январ ойида у қамоққа олинди, кейинроқ гаров эвазига озод этилгани бўйича хабарлар тарқалди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг