Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

MAGGI® билан илиқ уй дастурхони

MAGGI® билан илиқ уй дастурхони

Тошкент, 28.09.2025 — 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Ал-Фарғоний маҳалласида “MAGGI билан илиқ дастурхон” ижтимоий лойиҳаси доирасида иккинчи хайрия зиёфати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон халқининг ҳаётида маҳалла ҳар доим ўзаро ёрдам, катталарга ҳурмат ва қўшничилик қадриятларини сақловчи маскан бўлиб келган. Шу сабабли Nestlé компанияси Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ва маҳалла қўмитаси билан ҳамкорликда оилаларни бир дастурхон атрофида тўплаб, ҳақиқий меҳр-илиқлик ва бирдамлик муҳитини яратди.

“MAGGI билан илиқ дастурхон” ижтимоий лойиҳаси жамоавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган. Лойиҳанинг асосий мақсади — оилаларни қўллаб-қувватлаш, сифатли овқатланишга эътибор қаратиш ва миллий таомларимиз бойлигини эслатишдир.

“Илиқ дастурхон” лойиҳаси ўзбек меҳмондўстлиги анъаналарини замонавий ташаббуслар билан уйғунлаштиради. Хайрия зиёфатлари эзгу анъанага айланиб, одамларни бирлаштиришнинг муҳим воситасига айланяпти. Жамоалар ва ижтимоий масъулиятли компаниялар билан ҳамкорлик орқали халққа амалий фойда келтирадиган тадбирларни ўтказиш мумкин. Бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали — маънавий ва маърифий ишлар, спорт ёки ижтимоий кўмак орқали — биз нафақат маданиятимизни, балки ҳаёт тарзимизнинг асосини: ҳурмат, ғамхўрлик ва инсонпарварликни асраб қоламиз,” — деди Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифат масалалари котибияти бош мутахассиси Саида Зухруллаева.

Байрам дастурхони атрофида турли авлод вакиллари — кекса фуқаролар, болали оилалар ва қўшнилар йиғилди. Улар биргаликда таомлардан баҳраманд бўлиб, катта ва дўстона жамоанинг бир қисми эканини ҳис қилишди.

“Маданиятимизда катталарга ҳурмат, очиқ кўнгиллик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш алоҳида ўрин эгаллайди. Бир дастурхон атрофида биргаликда овқатланиш — бу шунчаки таомланиш эмас, балки инсонлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва бир-биримизга илиқлик улашиш имкониятидир. Маҳалла доимо урф-одатлар ва анъаналар сақланадиган марказ бўлган. Маҳалла аҳолиси номидан ташкилотчилар ва ҳамкорларга чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Биз учун бизнес ҳам қадриятларимизни қўллаб-қувватлаётгани жуда муҳим. Ишонамизки, бу эзгу анъана бошқа маҳаллаларда ҳам давом этади,” — деди маҳалла қўмитаси раиси Наргиза Искова.

Меҳмонлар учун қизиқарли дастур тайёрланди: MAGGI маҳсулотлари ёрдамида палов ва шурва тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, умумий зиёфат, шунингдек болалар ва катталар учун кўнгилочар дам олиш машғулотлари ўтказилди. Бу кун хотираларда узоқ сақлансин деб қатнашчиларга кичик совғалар ва сюрпризлар ҳам тақдим этилди.

“Энг қимматли жиҳати шундаки, бу дастурхон атрофида кексалар ва кўп болали оилалар йиғилгани – чунки улар учун эътибор кўпинча моддий ёрдамдан ҳам муҳимроқдир. Бизнинг учун MAGGI ҳаётнинг ҳақиқий иштирокчиси бўлиб, аҳамиятли дақиқаларда инсонлар билан бирга бўлиш жуда муҳим. Келгусида янги маҳаллалар, янги туманлар, янги оилаларга лойиҳанинг географиясини кенгайтиришни режалаштиряпмиз. Бу ташаббус олиб келаётган иллиқлик ва қўллаб-қувватлашни иложи борича кўпроқ одамлар ҳис қилиши учун ишлямиз», – деди «Nestlé Food» МЧЖ бош директори Сергей Лысюк.
Ал-Фарғоний маҳалласи учун бу тадбир хайр-садақа зиёфати билан бирга бирдамлик ва меҳмондўстлик рамзига айланди. У умумий қадриятлар замонавий даврда ҳам одамларни бирлаштириши мумкинлигини яна бир бор тасдиқлади. Ташкилотчилар лойиҳа янада ривожланиб, яна кўпроқ оилаларни бирлаштиришига ишонч билдиришди.

Nestlé компанияси ҳақида

Nestlé — дунёдаги энг йирик озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири. Компания 188 та мамлакатда фаолият юритади. Дунё миқёсида ходимлар сони тахминан 275 минг нафарни ташкил этади ва уларнинг барчаси— маҳсулотлар фойдали жиҳатларини очиш орқали ҳар бир инсон ҳаёти сифатини ошириш — Nestlé мақсадини қўллаб-қувватлашади.

Nestlé нафақат одамлар, балки уларнинг севимли уй ҳайвонлари ҳаётини яхшилашга қаратилган кенг доирадаги маҳсулот ва хизматларни таклиф этади.

Компания ўз фаолиятида озиқ-овқат ва соғлом турмуш тарзи соҳасидаги чуқур тажрибасига таянади.
Nestlé бош офиси — Швейцариянинг Веве шаҳрида жойлашган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг