Маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

Жорий йил 20 октябрдаги ПҚ–308-сон қарор билан давлат тилини янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари белгилаб олинди.
Жумладан:
- мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланишга эришиш;
- давлат тилининг софлигини сақлаш ва унинг луғат бойлигини мунтазам ошириб бориш;
- давлат тилининг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.
2026 йил 1 январдан бошлаб республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий аппаратларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида раҳбарнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.
2026 йилдан бошлаб:
- таълим қардош тилларда олиб бориладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари учун ўзбек тилини ўргатиш бўйича дарсликларнинг даврийлиги асосида янги авлоди яратилади:
- мактабгача таълим ташкилотларида ўзбек тилини ўргатиш бўйича педагоглар учун ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилади:
- мактабгача таълим ёшидаги болалар учун «Менинг илк изоҳли луғатчам» расмли луғат китоби яратилади;
- болаларга ўзбек тилини ўргатиш бўйича замонавий анимацион видео ва аудио маҳсулотлар ишлаб чиқилиши ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter