Метан шохобчалари 6 соат одатдаги тартибда ишлайди
Бугун, 22 декабр куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар Ўзбекистондаги барча метан қуйиш шохобчалари одатдаги режимда фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик мазкур вақт оралиғида ҳайдовчиларга метан қуйиш хизмати одатдаги тартибда кўрсатилишини билдирди.
Эртанги ва кейинги кунлар ҳақида вазирлик бирон ишора бермади.
Хабарларга кўра, сўнгги ҳафталарда мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида метан қуйиш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик график асосида ташкил этилаётган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter