Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МО давлатларида дипломлар ўзаро тан олинишига доир шартнома йўқ – БМБА

МО давлатларида дипломлар ўзаро тан олинишига доир шартнома йўқ – БМБА

Бир муддат олдин Қозоғистон ҳукумати Марказий Осиё мамлакатлари билан олий таълим ҳужжатларини ўзаро тан олиш тўғрисида келишувга эришилгани ва мазкур Битим лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги мазкур маълумотни рад этиб, айн пайтда МО давлатларида дипломлар ўзаро тан олинишига доир шартнома йўқлигини маълум қилди.

Таъкидланишича, юқорида келтирилган маълумотлар асоссиз бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон дипломларини ўзаро тан олиш бўйича халқаро шартнома мавжуд эмас. Мазкур давлатларда хорижий давлатлар томонидан берилган таълим олганлик ҳақидаги дипломларни тан олиш уларнинг миллий қонунчилигида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда хорижий давлатларда берилган дипломларни тан олиш «Таълим тўғрисида»ги қонун ҳамда Ҳукуматнинг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида»ги Низом талаблари асосида амалга оширилади. Мазкур Низом билан Ўзбекистон ҳудудида тўғридан тўғри тан олинадиган хорижий давлатлар томонидан берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатлар тоифалари белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг