Наманганда 4 баллик зилзила кузатилди
Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, 11 ноябр куни соат 22:32 да Наманган вилоятида зилзила содир бўлди.
Ер силкинишининг магнитудаси 3,9 баллни, чуқурлиги эса 16 километрни ташкил этди. Зилзила эпицентри Наманган вилоятининг Косонсой туманида, Тошкентдан 193 километр жануби-шарқда жойлашган.
Эпицентрда ер силкиниши 4 балл, вилоят ҳудудида эса 2–3 балл атрофида сезилган.
Талафотлар ва жабрланганлар йўқ.
Бир неча кун аввал Сурхондарёда 5 баллик зилзила кузатилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter