Навоий ва Чирчиқда фуқаролар даромадига доир декларация тўлдиради
Ҳукуматнинг 19 октябрдаги қарорига кўра, Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида 18 ёшдан ошган, доимий рўйхатда турган фуқаролар учун йиллик даромад декларацияси тажриба тариқасида жорий этилади.
Янги тартибга кўра, 2026–2027 йиллардаги даромадлар бўйича декларация топширилади.️ Декларацияда иш ҳақи, бошқа даромадлар, мол-мулк ва айрим харажатлар кўрсатилади.️ Маълумотлар эса «Soliq» мобил иловаси ёки электрон солиқ хизматлари портали орқали юборилади.
Декларация ҳар йили 1 апрелгача тақдим этилиши керак.
Белгиланишича, даромад ва харажатлар ўртасидаги аниқлаштирилган фарққа қўшимча солиқ ҳисобланмайди (қонунда белгиланган истиснодан ташқари).
Шунингдек, тажриба солиқ органлари ходимларига ҳам татбиқ этилади. Айрим янги ишга қабул қилинган ёки рўйхатга олинган шахслар бундан мустасно.
Эслатиб ўтамиз, мансабдор шахсларнинг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилишга доир охирги янгиланишлар 2021 йилнинг июн ойида бўлган ва унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов амалдорлар учун даромадлари ҳақида декларация тўлдиришнинг мажбурий бўлиши муддати 2022 йил 1 январ этиб белгиланганини билдирган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter