Назорат инспекцияси ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси назорат хариди ўтказди. Унда Бухоро шаҳридаги “Ситора” бозорида сотилаётган, вилоятда ишлаб чиқарилган “Тосол лидер” антифриз маҳсулоти текширилди.
Ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижасида мазкур маҳсулот амалдаги стандарт талабларига мос эмаслиги аниқланди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сифатсиз антифриз иссиқликни тўлиқ ўтказмайди, натижада совутиш тизими двигателни етарлича совита олмайди. Бу эса двигателнинг ҳаддан ташқари қизишига, радиатор, насос, трубкалар ва блокдаги йўлларда занг ва носозликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Шу боис истеъмолчиларга антифриз танлашда маҳсулотнинг ёрлиғи, ишлаб чиқарувчи мамлакати, техник кўрсаткичлари ва сертификатланганлигига алоҳида эътибор бериш тавсия этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter