Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда «Муносиб меҳнат» дастури ишлаб чиқиляпти

Ўзбекистонда «Муносиб меҳнат» дастури ишлаб чиқиляпти

Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича 2030 йилгача мўлжалланган дастур ишлаб чиқилмоқда.

Бу ҳақда касаба уюшмалари билан бўлиб ўтган учрашувда Президент Мирзиёев маълум қилди.

«Бундан кўзланган асосий мақсад — меҳнат соҳасида инсон қадрини ошириш, барча фуқаролар учун адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишдан иборат.

Шу боис, Касаба уюшмалари, Бандлик вазирлиги, Иш берувчилар конфедерацияси дастурда муносиб бандлик, меҳнат муҳофазаси, ижтимоий суғурта, гендер тенглик, ёшлар ва инклюзивлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиши зарур.

Бундан ташқари, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва «яшил» иқтисодиёт жадал ривожланаётган шароитда меҳнат муносабатлари ҳам шунга мос равишда йўлга қўйилиши керак», – деди давлат раҳбари.

Ишлаб чиқилаётган «Муносиб меҳнат» дастури жадал ўсиб бораётган иқтисодиётимизни ижтимоий адолат билан уйғунлаштирадиган стратегик «йўл харитаси» бўлиши айтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг