Ҳафта охирида ҳаво бироз салқинлайди – Ўзгидромет

Жорий ҳафта охирига келиб Қорқалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва тоғларда ҳаво ҳарорати +2 даражагача пасаяди.
Ўзгидрометга кўра, 18-19 октябрь кунлари республикага навбатдаги салқин ҳаво кириб келиши кутиляпти.
Ушбу кунлари тонгда республиканинг шимол ва тоғларида ҳаво ҳарорати ноль даражага жуда яқинлашиши, бошқа ҳудудларда эса суткалик ҳарорат минимумлари +5...+10 даража орқалиқда тебраниши маълум қилинган.
«Жорий синоптик жараён ҳам кўп эҳтимол қуруқ бўлиб, тоғларда бироз ёғинни ташлаб кетади. Албатта, бу каби мавсум ва ҳарорат режимида тоғларда қор ёғиши мумкин», – дейди гидрометеоролог Э.Абдулаҳатов.
Ўзгидромет кейинги вазиятлар ҳақида ҳам ўз прогноз хабарида маълум қилиб, кейинги ҳафта ўрталарига бориб, ҳарорат яна кўтарилиб борилишини хабар қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter