Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Келаётган ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Келаётган ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Келгуси ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.

Жумладан, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, бироқ ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. 20 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 6-11 даража, кундузи 18-23 даража, 21-23 октябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво қисман булутли, бироқ ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 20-21 октябрда кечаси 0-5 даржа илиқ, 22-23 октябрда 3-8 даража илиқ, 20 октябрда кундузи 13-18 даража илиқ, 21-23 октябрда кундузи 18-23 илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида эса бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади.

Ҳарорат: 20-21 октябрда 6-11 даража, 22-23 октябрда 8-13 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг