Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили сайланди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили сайланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)ни сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 16-банди ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан Феруза Эшматова Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) лавозимига тавсия этилди. Мажлисда депутатлар савол-жавоб, муҳокамалардан сўнг Феруза Эшматова номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) лавозимига сайладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг